Сурхондарёда аёл ва унинг 5 ойлик чақалоғини молхонада сақлаб келганларга суд ҳукми ўқилди
Узун туманида аёл ва унинг 5 ойлик чақалоғини тутқунликда сақлаб келганларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёлнинг турмуш ўртоғи 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қариндошларининг икки нафари 9 йилга қамалди, яна бирининг озодлиги 5 йилга чекланди.