Малайзия ва Индонезиядан «зиёрат туризми» йўналишида сайёҳлар оқими 100 минг нафарга етказилади

2026−2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан «зиёрат туризми» йўналишида сайёҳлар оқими 100 минг нафарга етказилиш режалаштирилмоқда. Ушбу мамлакатлардан «Умра плюс» дастури асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар миқдорида субсидия ажратилади.