АҚШ Адлия вазирлиги Федерал захира тизими раисига жиноий айблов эълон қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ Адлия вазирлиги Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга жиноий айблов эълон қилиш билан таҳдид қилди. Пауэлл бу таҳдидлар ФЗТ фоиз ставкаларини президент Трамп хоҳишлари эмас, балки халқ манфаати асосида белгилаётганининг оқибати эканини айтди.