Қарши шаҳрига Хитойдан 43 та янги автобус олиб келинди

Қарши шаҳрида жамоат транспорти учун Хитойда ишлаб чиқарилган 43 та автобус келтирилди. Улар 4 та йўналишда аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди. 2026 йилда яна 100 та автобус олиб келиниши режалаштирилмоқда.