Электрон рецептларга ўтишнинг биринчи босқичи 15 январдан бошланади

15 январдан бошлаб Ўзбекистонда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари ва гормонал препаратлар фақат электрон рецепт асосида сотилади. Янги тизим тафсилотлари ҳақида мутахассислар маълумот берди.