Тошкентда Cobalt автомобилида ЙТҲ содир этиб, икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 27 ёшли ҳайдовчи 8 йилга қамалди. Ҳодиса 31 август куни юз берган. Ҳайдовчи тезликни оширган ва бошқарувни йўқотиб, темир устунга бориб урилган. Йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган.