Пропан нархи кескин кўтарилиши фонида Рақобат қўмитаси 12 январь куни биржа савдосига қўшимча чекловлар киритди. Пропан нархи ошишига рухсат этилган чегара бошланғич нархнинг 20% дан 10% гача пасайтирилди, нархнинг энг юқори чегараси эса амалда бир тонна учун 8,25 млн сўм этиб белгиланди.