Таълим сифатини ошириш – асосий вазифа

Хоразм вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг навбатдаги ҳайъат йиғилишида 2025 йил давомида умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар, жумладан педагог кадрлар аттестацияси, фан олимпиадалари ҳамда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари таҳлил қилинди.