2017 йилда бошланган Ўзбекистон валюта бозори ислоҳотлари 2025 йилда янги босқичга кирди. Апрелдан бошлаб сўм икки томонлама барқарор ҳаракатга ўтди, йил якунига кўра 6,8% га мустаҳкамланди. МБ эркин сузишга тўлиқ ўтишни таъминлаш ниятида, дея маълум қилди регулятор раиси ўринбосари Нодирбек Очилов.