Тошкентда автомобиллар учун экостикерлар расмийлаштирила бошлади, ҳукумат эко-зоналарни тасдиқлаши керак

Тошкентда автомобиллар учун экостикерларни ихтиёрий равишда расмийлаштириш бошланди. Уларни почта орқали ёки ЙҲХХда олиш мумкин. Эко-зоналар чегаралари босқичма-босқич тасдиқланади, жарималар эса 2028 йилдан жорий этилади.