Трамп АҚШ Эрон билан «бизнес олиб бораётган» мамлакатлар товарларига 25 фоизли бож жорий этишини маълум қилди. Унинг баёноти Эронда давом этаётган норозилик намойишлари фонида янгради. Трамп аввалроқ намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг ҳарбий аралашувини истисно қилмаганди.