«Марказий банк учун олтин — стратегик инвестиция». МБ Ўзбекистон захиралари ўсиши ҳақида

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари беш йил ичида икки баравардан зиёдга — $66,3 миллардгача ошди, шундан 83% қисми — олтин. МБ бундай таркиб консерватив ёндашувни акс эттиришини таъкидлади, бироқ нархлар беқарорлиги рискларини ҳисобга олган ҳолда портфелни диверсификация қилиш аллақачон бошланган.