15 январдан 28 февралгача аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади. Унда фуқаролардан 71 та савол сўралади. Аммо сўровномада ногиронликка оид саволларнинг йўқлиги фаоллар эътирозига сабаб бўлмоқда. Gazeta экспертлар билан суҳбатлашди. Масъул ташкилотлардан эса изоҳ олишнинг иложи бўлмади.