Президент янги Махсус операциялар кучлари полигонига ташриф буюрди ва машғулотларни кузатди. Ҳарбийлар дронлардан фойдаланиш ва бўлинмалараро ўзаро алоқани машқ қилди. Бунда тез ўзгариб бораётган жанговар муҳитда кичик қўмондонларнинг мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларига урғу берилди.