Centrum Air учувчиси эълон қилган пост билан боғлиқ вазият учун узр сўради

Centrum Air учувчининг мушукка зўравонлик ҳақидаги пости атрофидаги можаро учун узр сўради. Учувчи ва компаниянинг айтишича, постни пиар агентлиги ёзган ва ҳолат ўйлаб топилган. Компания ҳайвонларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишни тарғиб қилишини ва бошпаналарни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.