Тошкент шаҳри суди раиси собиқ ўринбосари ва уч судьяга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Тошкент шаҳри суди раисининг собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажонов ва уч нафар собиқ судьяга қарши жиноий иш қўзғатди. Улар суд жараёнига аралашганлик ва Акмал Шукуровнинг жазосини ноқонуний равишда енгиллаштирганликда айбланиб, ҳибсга олинди.