Рақобат қўмитаси биржа савдосида келишилган ҳаракатлар белгиларини даъво қилиб, 92 та пропан импортёрига қарши антимонопол иши қўзғатди. Компанияларнинг аксарияти Тошкент ва Самарқанд вилоятидан. Ташкилот аралашувидан сўнг, пропан биржа нархлари кескин пасайди.