Ўзбекистонда оналар ва чақалоқлар ўлими 34 йилда мос равишда 4,4 ва 3,9 карра камайди

Ўзбекистонда 1991 йилда 100 минг тирик туғилган чақалоққа 65,3 нафар она ўлими тўғри келган бўлса, 2025 йилда 14,8 нафарни ташкил этди. Шунингдек, гўдаклар ва 5 ёшгача болалар ўлими эса ҳар минг нафарга 1991 йилда мос равишда 35,5 ва 48,2 нафар бўлган бўлса, 2025 йилда 9 ва 12,5 нафарга тушган.