Экология қўмитаси кўрсатмаси билан Янгиҳаёт туманидаги экологик хавфи юқори бўлган объектлар сирасига киритилган «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонаси бошқа ҳудудга кўчирилади. Қўмита бу орқали атмосферага қарийб 226,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши олди олинишини қайд этди.