Ўзбекистонда 2025 йилда музейларга 6,1 млн киши ташриф буюрди

2025 йилда Ўзбекистондаги 114 та музейга 6,1 млн нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2024 йилга нисбатан 12,5 фоизга кўп. Самарқанд давлат музей қўриқхонаси ва Регистон ансамблининг ҳар бирига миллиондан ортиқ одам келган.