Сенат Вазирлар Маҳкамасига БСКлар фаолияти сифати бўйича сўровнома юборди. Бунга фуқароларнинг шикоятлари, компанияларни мулкдорлар иштирокисиз тайинлаш, ҳисоботларнинг йўқлиги сабаб бўлди. Сенат раиси буни «одамларнинг кайфиятига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган жиддий масала» деб таърифлади.