Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон бўйлаб 121 та чўққи, тоғ ва тоғ тизмалари номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилади. Хусусан, Қорақалпоғистондаги Каратау тоғи Қоратов, Андижондаги Чилустун тоғ тизмаси Қирқустун, Тошкент вилоятидаги Пингвин чўққиси эса Темиртош деб ўзгартирилмоқда.