«Маълумотлар сир сақланиши кафолатланади». Статқўм раиси — аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳақида

15 январдан аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олиш бошланади. Статқўм раиси Беҳзод Ҳамроевга кўра, 28 февралгача давом этадиган ушбу жараёнда фуқароларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. У рўйхатга олиш мутлақо бепул эканини айтиб, аҳолини фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди.