Анчадан бери дунё бўйлаб ҳарбий хизмат фақат эркакларга хос касб эмас. Аёллар турли давлатлар армияси ва қуролли кучлар бўлинмаларида хизмат қилади. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Gazeta Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа давлатлари армиясидаги аёл ҳарбий хизматчилар фотогалереясини тўплади.