Ўзбекистон – Ироқ инвестиция ва бизнес форумида қандай келишувларга эришилди?

Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида савдо-иқтисодий алоқани янада мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлик келишувларини йўлга қўйиш мақсадида айни кунларда бизнес кунлари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида Ироқдан 150 нафардан зиёд тадбиркор ва ишбилармонлар мамлакатимизга ташриф буюриб, маҳаллий ишлаб чиқариш зоналари ҳамда миллий маҳсулотлар билан яқиндан танишмоқда.