Янгийўлда итни сўйиб, истеъмол қилган уч фуқаро 10 суткага қамалди

Тошкент вилояти Янгийўл тумани жиноят ишлари бўйича суди итга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ ишни кўриб чиқди. Суд қарорига кўра, уч нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилиб, 10 суткага қамоқ жазосини олди. Иш материалларида иштирок этган тўртинчи шахс эса жазоланмади.