Аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи — онлайн босқичи бошланди

Ўзбекистонда 15 январдан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг биринчи босқичи бошланди. Бу босқичда фуқаролар махсус портал орқали онлайн рўйхатдан ўтади. Сайтдаги барча матнлар ва саволнома 8 та тилда тақдим этилган. Статқўм фуқароларга айни шу босқичда рўйхатдан ўтишни тавсия қилди.