АҚШ 75 та давлат фуқаролари учун иммиграция визаларини расмийлаштиришни тўхтатди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ 21 январдан Ўзбекистон ва яна 74 та давлат фуқаролари учун иммиграция визаларини расмийлаштириш номаълум муддатга тўхтатилишини эълон қилди. Бунда аризалар қабул қилинаверади. Амалдаги иммиграция визалари бекор қилинмайди. Туристик визалар аввалги тартибда берилади.