Тошкентдаги Замонавий санъат маркази тарихий бино реконструкциясидан сўнг март ойида очилади

Наврўз байрамида Тошкентда мамлакатдаги илк доимий фаолият юритувчи замонавий санъат ва тадқиқотлар майдони — Замонавий санъат маркази очилади. Марказ 1912 йилда қурилган саноат биносида жойлашган бўлиб, унинг реконструкцияси француз меъморлари томонидан қилинди. Марказга кириш бепул бўлади.