«ТИВ ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгича ташкил қилиш керак» — президент

Президент кескин геосиёсий ўзгаришлар даврида Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий дипломатик ваколатхоналар ишини қайта ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Элчилар учун экспорт тушумлари, сайёҳлар оқими ва қонуний меҳнат миграциясини осонлаштириш каби KPI жорий этилади.