Сурхондарё вилоятида БААнинг Katawazai Group of Companies компанияси билан қимматбаҳо металл рудаларини қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳа амалга оширилади. Томонлар ТИАни ишлаб чиқиш, лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш ва ташкилий-ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ишларини бошлашга келишиб олди.