Польша чегарасида Ўзбекистон ташувчилари учун алоҳида йўлак очиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Польшани ўзбек товарларининг Европа бозорларига кириб бориши учун асосий дарвоза деб билади. Президент логистика харажатларини камайтириш ва Брест чегара пунктида алоҳида логистика йўлагини яратиш имкониятларини ўрганиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди.