Меҳнат мигрантлари билан ишлаш консулларнинг асосий вазифасига айланади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев энди миграция оқими ўсиб бораётган мамлакатларда, хусусан, Европада меҳнат мигрантлари билан ишлаш консулларнинг асосий вазифаси бўлишини таъкидлади. У консулликда ҳисобга қўйишни соддалаштириш ва ортиқча бюрократияни камайтиришни буюрди.