АҚШ TRIPP лойиҳасини назорат қилади

Қўшма Штатлар Трамп йўналиши лойиҳаси (TRIPP)ни амалга ошириш учун Арманистон-Америка қўшма корхонаси "TRIPP Development Company"нинг назорат улушини олади. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати Давлат котиби Марко Рубио ва Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ўртасида Вашингтонда кечган учрашувдан сўнг қўшма баёнот эълон қилди.