Йўриқнома: 2026 йилги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олишда қандай иштирок этилади

15 январь куни Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди. У 45 кун давом этади. Дастлабки икки ҳафта — 31 январгача хоҳловчилар анкетани онлайн тарзда мустақил тўлдиришлари мумкин. Gazeta буни қандай амалга ошириш бўйича йўриқнома тайёрлади.