Абхазияда кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси тақдирланди

Ўзбекистон фуқароси Фахриддин Суяров Абхазияда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолди. У ёнғин юз берган хонадонга кириб, мустақил ҳаракатлана олмайдиган аёлни кўтариб чиққан. Гагра тумани маъмурияти уни миннатдорлик мактуби ва пул мукофоти билан тақдирлади.