Masdar компанияси Қашқадарёда 300 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Қашқадарёда 300 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт/соат қувватли энергия сақлаш тизими қурилади. Лойиҳани Masdar компанияси асосан EТТБ ($195,5 млн) молиялаштириши, шунингдек, ОТБ ($30 млн) маблағлари ҳамда Канада, Финляндия ва Япония ҳукуматлари кўмагида амалга оширади.