Алишер Қодиров дабдабали тўйлар учун ҳашамат солиғини жорий этиш кераклигини айтди

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров дабдабали тўйлар учун чеклов сифатида ҳашамат солиғини жорий этиш кераклигини айтди. «Ҳашаматни хоҳлаяпсизми, унинг солиғини ҳам ҳашаматли қилиб тўланг. Тўйда одам бошига қараб солиқ ҳисобланиши керак», — дейди у.