Намангандаги Қирғизистон билан чегарада 19 кг наркотик модда олиб ўтаётган шахслар ушланди

Уйчи туманида Қирғизистон билан чегарада 2 фуқаронинг юк халтасидан 19 килограмм 169 грамм гашиш моддаси топилди. Улар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктириб, ушбу наркотик моддани келгусида сотиш мақсадида Ўзбекистонга контрабанда қилгани аниқланди.