Тошкентда жанговар патронларни сотишга уринган собиқ ҳарбий қўлга олинди

Тошкентнинг Чилонзор туманида 22 дона жанговар патронни 1300 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Муқаддам ҳарбий қисмда ҳайдовчи-портлатувчи бўлиб ишлаган гумонланувчи ўқ-дориларни танишидан 10 млн сўмга сотиб олганини тан олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.