Акрамжон Неъматов: Ўзбекистон Президенти миллий армиямизни модернизация қилишнинг янги босқичига асос солди

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 34 йиллигини нишонлаш доирасида бир қатор муҳим давлат тадбирлари ўтказилди. Асосий тадбирлар қаторига Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси, мудофаа саноати ишлаб чиқариш корхоналари билан танишув ва давлат раҳбарининг ҳарбий хизматчилар ва ватандошларга мурожаати киради.