АҚШ Эрон билан муносабат кескинлашаётган бир пайтда Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. “The New York Times” ва “Axios” нашрлари хабар беришича, Вашингтон Жанубий Хитой денгизида жойлашган “USS Abraham Lincoln” авиаташувчиси ҳамда қўриқловчи кемаларини шу минтақага кўчирмоқчи.