Мактаб директорини ишдан ноқонуний бўшатган Фарғона вилояти ММТБ бошлиғи жаримага тортилди

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов жаримага тортилди, деб хабар берди Меҳнат инспекцияси Gazeta’га. Унинг Бувайдадаги 37-мактаб директорини мажбурий навбатчилик ортидан ишдан олиш ва янги директорни ишга тайинлашда қонунчилик талабларини бузгани айтилди.