ИИВ Taftish.uz ходимларига қўйилган айбловлар тафсилотини очиқлади. Вазирлик айбловига кўра, сайт ходимлари фуқаро, бозор маъмурияти ва тадбиркордан видеоматериалларни ўчириш эвазига маблағ талаб қилган. Идора ушбу шахслардан жабрланганларни Тергов департаментига мурожаат қилишини сўраган.