«Yangi bank» лицензияси чақириб олинди. Омонатлар, карталар, кредитлар ва ходимлар тақдири нима бўлади?

Ўзбекистон МБ «Yangi bank»ни мажбурий тугатиш жараёнини бошлади. Регулятор ва Омонатларни кафолатлаш агентлиги омонатлар, картадаги маблағлар қай тартибда, қандай муддатларда қайтарилиши, кредитларга қандай хизмат кўрсатилишини юзасидан изоҳ берди. Аксарият мижозларнинг (98,8%) пуллари қайтарилади.