Тошкентдаги «Ўзвторсветмет» заводи экологик хавф сабабли Жиззахга кўчирилади

Янгиҳаёт туманида жойлашган, йилига 226 тоннадан ортиқ зарарли моддаларни атмосферага чиқарган «Ўзвторсветмет» заводи Жиззах вилоятидаги саноат зонасига кўчирилади. Махсус комиссия пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида умумий 87 та корхонани Тошкентдан ташқарига чиқаришни режалаштирмоқда.