Silk Avia 1 февралдан маҳаллий йўналишлар бўйича чипталар нархини оширади
Silk Avia авиакомпанияси 1 февралдан бошлаб маҳаллий йўналишлар бўйича янгиланган тарифлар кучга киришини маълум қилди. Ўзгаришлар 14 та йўналишни қамраб олади. Асосий йўналишлар бўйича авиачипталар нархининг ўсиши ўртача 7,37 фоизни ташкил этди.