2025 йилда «Тоза қўллар» дастури ва давлат боғчаларида аутсорсинг овқатланиш учун 567 млрд сўмдан ортиқ ажратилди. Сенатор расмийлар харажатлар шаффофлигини қандай таъминлаб, тўғридан-тўғри харидларнинг олдини олмоқчи эканига қизиқди. ММТВ харидлар нормативларга мувофиқ амалга оширилишини билдирди.