Осиё-Тинч океани минтақасида геосиёсий таранглик кучайиб бораётган бир пайтда Япония ва Филиппин ўртасида янги мудофаа келишуви имзоланиши минтақавий хавфсизлик борасидаги муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда. Томонлар ўзаро ҳарбий машғулот давомида ўқ-дори, ёнилғи, озиқ-овқат ва бошқа зарур ресурсларни солиқсиз тақдим этиш имконини берувчи битимни расман кучга киритиш йўлида илдам қадам ташлади.