Тошкентда Gentra қарама-қарши йўналишга учиб ўтиб, иккита машина билан тўқнашди

19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Gentra Тошкент марказида жиддий ЙТҲга учради. Машина аввалига ўзи билан бир йўналишда кетаётган бошқа бир автомобиль билан тўқнашган, сўнгра бетон тўсиқ оша қарама-қарши йўналишга учиб ўтган. Оқибатда светофорни синдирган ва учинчи бир автомобилга бориб урилган.